узбекистон мусулмонлар идораси тел номер
Узбекистон мусулмонлар идораси тел номер
Войдите в высшее автомобильное общество вместе с автосалоном «ASACAR Autocenter»!
Наши ковры прекрасно украсят любой интерьер своим богатым разнообразием цветов и узоров!
Мы обеспечим Вам достойное и качественное выездное ресторанное обслуживание в любом уголке Узбекистана!
Оптовая поставка и продажа контрольно-измерительных приборов: МАНОМЕТРЫ, ТЕРМОМЕТРЫ, ЦИФРОВЫЕ ИЗМЕРИТЕЛИ И КОНТРОЛЛЕРЫ.
Изысканная еда, красивая подача, уникальные декоративные решения — и все это в любой удобной для вас локации.
«Seoul Mun» от «Dream City» – это высокие стандарты коммерческих помещений.
«Mirsalehi Catering» – гастросопровождение всех ваших главных событий «под ключ».
Компания-новатор, команде которой под силу организация и проведение мероприятий различного формата, масштаба и сложности.
Профессиональная уборка. Идеальная чистота. Приемлемые цены.
Широкий спектр услуг по проектированию, обслуживанию и монтажу систем видеонаблюдения и систем безопасности.
Реализация лицензионного программного обеспечения для защиты SSL-сертификатов, продуктов MICROSOFT и DLP-систем.
Комплекс услуг по транспортировке всех видов товаров по принципу «door-to-door».
First Oil – совсем молодая, но очень амбициозная компания по производству масел для легковых автомобилей и коммерческого транспорта.
Разработка, изготовление и реализация промышленного оборудования для систем вентиляции и кондиционирования воздуха.
Известный и неповторимый театр, который никого не оставит равнодушным и куда хочется возвращаться снова и снова.
Международный бренд, реализующий в Узбекистане инновационные термопластавтоматы XXI века.
Мы предлагаем Вам широкий ассортимент технологий упаковывания и видов упаковки, которые подбираются с учетом Ваших индивидуальных требований.
Hidoyat.uz
“Шамсуддинхон Бобохонов” нашриёт-матбаа ижодий уйи
Колл-центр – диний саволларга телефон орқали жавоб беради
Колл-центр – диний саволларга телефон орқали жавоб беради
Чоп этилди May 3, 2019 Колл-центр – диний саволларга телефон орқали жавоб беради da fikr bildirishni o’chirish
Ўзбекистон мусулмонлари идораси ташаббуси билан 2019 йилги муборак рамазон ойида мўмин-мусулмонларнинг телефон орқали йўлланган рўза тутиш билан боғлиқ барча шаръий масалаларига уламоларнинг туну кун жавоб бериш тизими жорий этилди.
Эндиликда, мўмин-мусулмонлар шу йил 3 майдан 3 июнга қадар ҳафтада етти кун, кунда 24 соат давомида рўза тутиш билан боғлиқ шаръий саволларига жавоб олишлари мумкин (ибодат вақтларидан ташқари).
Бунинг учун қуйидаги телефон рақамларига қўнғироқ қилинади:
93 5752832 (фақат аёл-қизлар учун, 08:00 дан 18:00 гача).
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
МАҚОЛАЛАР
ҚАДРЛИ ва ТАБАРРУК ХОЖИБОБО ва ХОЖИОНАЛАР! МУҲТАРАМ ХОЖИАКАЛАР! АЗИЗ ва ҚИММАТЛИ МЕҲРИБЕПОЁН ОТАЛАР! ҲУРМАТЛИ ва МУНИС МЕҲРИДАРЁ ОНАЛАР! …
– Агар дўстинг билан тенг кўрсанг баҳам, Шодлик тенг кўпаяр, …
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин. Пайғамбаримизга …
Тобеин олимлардан Мадинага волий ҳам бўлган Саъд ибн Жубайр ҳикоя …
— Халқимиз орасида “эшон”, “қорача” деган тоифалар бор. Оталаримиз: “Эшондан …
Самарқанд шаҳрида жойлашган меъморий ёдгорликлар орасида Афросиёб шаҳарчасининг кунчиқар томонида, …
САВОЛИМ БОР
عَنْ أَبِي قَتَادَةَ السَّلَمِيِّ رَضِيَ اللّهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: “إِذَا دَخَلَ أَحَدُكُمُ الْمَسْجِدَ فَلْيَرْكَعْ رَكْعَتَيْنِ قَبْلَ أَنْ يَجْلِسَ” (مُتَّفَقٌ عَلَيْهِ).
яъни: Абу Қатода разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда “Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизлардан бирингиз масжидга кирса, ўтиришдан олдин икки ракат намоз ўқисин”, – деганлар” (Муттафақун алайҳ). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. @diniysavollar
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Дафн пайтида маййитнинг бош томонига қўллари билан уч ҳовуч тупроқ сочиш мустаҳаб, яъни хуш кўрилган ишлардандир. Биринчи ҳовучни сочаётганда مِنْهَا خَلَقْنَاكُمْ “Биз сизларни ундан (ердан) яратдик”, иккинчи ҳовучни сочаётганда وَفِيهَا نُعِيدُكُمْ “унга қайтарурмиз”, учинчи ҳовучни сочаётганда وَمِنْهَا نُخْرِجُكُمْ تَارَةً أُخْرَى “ва (қиёмат кунида) сизларни яна бир марта ундан чиқарурмиз” ояти ўқилади (Тоҳа сураси, 55-оят).
Бу ҳақда муҳаддис олим Ибн Можа Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан қуйидаги ҳадиси шарифни келтирадилар:
أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ صَلَّى عَلَى جِنَازَةٍ ثُمَّ أَتَى الْقَبْرَ فَحَثَى عَلَيْهِ مِنْ قِبَلِ رَأْسِهِ ثَلَاثًا
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жаноза намозини ўқидилар, сўнгра қабр ёнига келиб бош томонидан уч марта тупроқ сочдилар”.
Мўтабар ҳанафий манбалардан бири “Фатавои ҳиндия” китобида бу мавзуда шундай дейилади:
“Дафн маросимида иштирок этаётган киши қабрга маййитнинг бош томонидан икки қўллаб уч ҳовуч тупроқ сочиши мустаҳабдир. Биринчи ҳовучни сочаётганда مِنْهَا خَلَقْنَاكُمْ “Биз сизларни ундан (ердан) яратдик”, иккинчи ҳовучни сочаётганда وَفِيهَا نُعِيدُكُمْ “унга қайтарурмиз”, учинчи ҳовучни сочаётганда وَمِنْهَا نُخْرِجُكُمْ تَارَةً أُخْرَى “ва (қиёмат кунида) сизларни яна бир марта ундан чиқарурмиз” деб айтади. “Жавҳаротун наййироҳ” китобида шундай келтирилган”.
Аслида дафн маросими давомида қабрга тупроқ ташлаётган кишилар белкуракни бир-бирининг қўлига бериши ёки ерга қўйиши ихтиёрий мубоҳ ишлардандир. Лекин белкуракни қўлга берса, ёмон бўлади ёки гуноҳ бўлади, албатта уни ерга ташлаш керак, кейин қўлга олиш керак, дейилса бу бидъат амалга айланади. Динимизда бандага яхшилик ва ёмонлик келиши, фойда ва зарар етиши фақат Аллоҳ таолодан деб билинади, бу каби ишлардан шумланиб, ирим қилиш асло мумкин эмас. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. @diniysavollar
Витр вожиб намозлардан ҳисобланади. Ҳанафий мазҳабига кўра бу ўринда қуйидаги машҳур дуони ўқилади:
اللَّهُمَّ إنَّا نَسْتَعِينُك وَنَسْتَغْفِرُك وَنُؤْمِنُ بِك وَنَتَوَكَّلُ عَلَيْك وَنُثْنِي عَلَيْك الْخَيْرَ كُلَّهُ نَشْكُرُك وَلَا نَكْفُرُك وَنَخْلَعُ وَنَتْرُكُ مَنْ يُفْجُرُك اللَّهُمَّ إيَّاكَ نَعْبُدُ وَلَك نُصَلِّي وَنَسْجُدُ وَإِلَيْك نَسْعَى وَنَحْفِدُ نَرْجُو رَحْمَتَك وَنَخْشَى عَذَابَك إنَّ عَذَابَك بِالْكُفَّارِ مُلْحِقٌ
Бу матннинг ўқилиши қуйидагича:
“Аллоҳумма иннаа настаийнука ва настағфирук, ва нуъмину бика,ва натаваккалу алайка ва нусний алайкал хойра куллаҳ, нашкурука валаа накфурука ва нахлау ва натруку май яфжурук. Аллоҳумма ийяака наъбуду, валака нусоллий ва насжуду, ва илайка насъаа ва наҳфиду. Наржуу роҳматака ва нахшаа азаабак, инна азаабакал бил-куффаари мулҳиқ”.
Ушбу “Қунут” дуосини Умар разияллоҳу анҳудан Имом Абдурраззоқ ўзининг “Мусаннаф”ида саҳиҳ санад ила ривоят қилган.
Қунут дуосини билмайдиган кишилар унинг ўрнига Ихлос сурасини ўқиши жоиз эмас. Чунки бу ўрин дуо ўрни. Ихлос сураси эса, дуо эмас.
Уламоларимиз қунут дуосини ўқий олмайдиган киши унинг ўрнига инсонлардан сўралмайдиган, фақат Аллоҳдангина сўраладиган дуоларни ўқиса бўлади, деганлар. Бу ҳақида Аллома Ибн Обидийн шундай дейдилар:
ومن لا يحسن القنوت يقول ربنا آتنا في الدنيا حسنة وقال أبو الليث يقول اللهم اغفر لي يكررها ثلاثا وقيل يا رب ثلاثا
Яъни: «Қунут дуосини яхши ўқий олмайдиган киши “Роббана отина фид дуня ҳасана…” дуосини ўқийди. Фақиҳ Абу Лайс: “Аллоҳуммағфир лий”ни уч марта айтади, деганлар. Баъзилар: “Я Робб” деб уч марта айтади, деган” (Раддул Муҳтор). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. @diniysavollar
“Фалон тиш пастасида чўчқа ёғи бор, шунинг учун уни ишлатиш ҳаром” дейиш учун аниқ далил-ҳужжатлар етарли бўлиши керак. Етарли бўмаган ва исботини топмаган хабарларга асосланиб бирор махсулотни ҳаром ёки ҳалол дейиш эса жоиз эмас. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган:
وَلَا تَقُولُوا لِمَا تَصِفُ أَلْسِنَتُكُمُ الْكَذِبَ هَذَا حَلَالٌ وَهَذَا حَرَامٌ لِتَفْتَرُوا عَلَى اللَّهِ الْكَذِبَ إِنَّ الَّذِينَ يَفْتَرُونَ عَلَى اللَّهِ الْكَذِبَ لَا يُفْلِحُونَ
“Аллоҳ номидан ёлғон тўқиб, тилларингизга келган ёлғонни гапириб: «Бу ҳалол, бу ҳаром» деявермангиз! Чунки Аллоҳ шаънига ёлғон тўқийдиган кимсалар сира нажот топмагайлар” (Наҳл сураси, 116-оят).
Бизда бор маълумотларга кўра кўпгина тиш пасталари, шу жумладан колгейт (colgate) тиш пастасига Малайзия “Ҳалол” стандарти ҳамда “Таиланд Марказий Исломий мажлис”и томонидан “Ҳалол” сертификати берилган. Албатта, бу каби сертификатлар қаттиқ текширув ва назоратлардан кейин тақдим этилади. Шундан келиб чиқиб, колгейт (colgate) тиш пастасидан фойдаланишингиз мумкин. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. @diniysavollar
Сотувчи савдода ёлғон ишлатгани учун ундан келган пули очиқ ҳаром бўлмасада, ёлғони сабабли қаттиқ гуноҳкор бўлади ва топган молининг баракаси ўчади.
Демак, тижоратчи одам тақводор, яхшилик қилувчи ва ростгўй бўлмаса, бу касби унга охиратда надомат келтирар экан.
Бошқа бир ҳадисда эса Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилганлар:
” اَلْبَيِّعَانِ بِالْخِيَارِ مَا لَمْ يَتَفَرَّقَا فَإِنْ صَدَقَا وَ بَيَّنَا بُورِكَ لَهُمَا فِى بَيْعِهِمَا وَاِنْ كَتَمَا وَ كَذِبَا مُحِقَتْ بَرَكَةُ بَيْعِهِمَا “
яъни: “Олувчи ва сотувчи бир-бири билан савдони келишиб олгунча ихтиёрлари ўзларидадир. Агар улар бир бирларига рост гапириб, молининг айбини яширмасалар, бундай савдода уларга барака бўлади. Агар молнинг айбини яширсалар ва бир-бирларини алдасалар, савдоларида барака бўлмайди” (Имом Бухорий ривояти).
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. @diniysavollar
Ўзбекистон мусулмонлар диний идорасини ким бошқармоқда?
Сурат манбаси, vakillik.uz
Диний идоранинг матбуот билаш ишлаш бўйича масъули Абдулазиз Мансур идора веб саҳифасидан мактабларда рўмол ўраш бўйича ҳукуматга берилган эътироз нега ўчириб ташланганини билмаслигини айтди. Абдулазиз Мансур, шунингдек, Тошкент шаҳар бош имоми вазифасига ҳам тайинланди.
Би-би-си Диний идора веб саҳифасидан рўмол ҳақидаги ҳукуматга қилинган мурожаат нима сабабдан ўчириб ташланганини сўраб ташкилот матбуот котиби Комилжон Бурхоновга мурожаат қилди.
Комилжон Бурхонов бу масалага Диний идора раисининг ўринбосари Абдулазиз Мансур изоҳ бериши мумкинлигини айтди.
Матбуот билан ишлашга масъул бўлган Абдулазиз Мансур эса мақолани веб сайтдан ким олиб ташлашга қодир эканлигини ҳам билмаслигини айтди.
«Мени хабарим йўқ, сайтга ўзлари қўйиб ўзлари олади. Ким қилишини ҳам билмайман. Мен раис ўринбосари бўлсам, ўз ишимни қилиб юрибман», дейди Абдулазиз Мансур.
Шу ўринда бир савол туғилади, Ўзбекистон Мусулмонлари диний идораси раисининг ўринбосари идора томонидан берилаётган мурожаатларнинг ким томонидан берилиб, ким томонидан олиб ташланганидан хабари бўлмаса, бу ташкилотни ким бошқаряпти?
Диний идора номидан ҳукуматга қилинган ва бир кун ўтгач сайтдан олиб ташланган мурожаатда ўқувчиларнинг мактабга бош кийимсиз келиш керак, деган бандга эътироз билдирилганди.
Халқ муҳокамасига қўйилган қарор лойиҳаси 9-бандини Диний идора «Ўқувчиларнинг таълим муассасаси биноси ичида бош кийимда ёки бош кийимсиз юришлари ихтиёрийдир», жумласига ўзгартиришни сўраганди.
«Бошқармани ДХХ бошқаряпти шекилли. Диний қўмита билса ҳам билмайман деб туриб олади. Хоҳласа топади. Аллоҳни йўлида муслима опа сингилларимизни ҳимоя қилингларда энди диний идора!! Шуни ҳам эплай олмасаларингиз УЯТ сизларга. Ҳафсаламизи пир қилманглар энди», дейди Жаҳонгир Усмонов.
Равшан Турсунхўжаев Абдулазиз Мансурнинг бу жавобини ғалати деган.
«Раис ўринбосари бўлиб ким нима қилишини билмайман дейишиз ғалатироқ туюлаяпти».
Ҳукумат томонидан мактаб формасини жорий қилиш тўғрисидаги қарор лойиҳаси халқ муҳокамасига қўйилганидан бери бу борада баҳслар тинмаяпти.
Бу масалага олдинги халқ Халқ таълими вазирининг матбуот котиби Баҳриддин Шайвалиев ҳам ЎзАга берган интервьюсида муносабат билдирган.
«Биз кўп миллатлик давлатмиз. Шундай экан таълим муссасасида ҳаммага бирдек шароит яратилиши керак. Шунинг учун «ҳижоб», «рўмол» каби либосларга рухсат этилмайди», деган у.
Бироқ ушбу муносабат ҳам кейинчалик ЎзА сайтидан олиб ташланди.
Халқ таълимининг янги вазири Шерзод Шерматов ҳам бу масалага эътибор қаратган.
«Мактаб формалари бўйича жорий қилинаётган лойиҳаларни кўпчилик фақат Халқ таълими вазирлигига юклаб қўймоқда. Бу нотўғри. Биринчидан, бизда қонун ҳужжатларини ишлаб чиқадиган парламент, депутатларимиз бор. Биз ижро этувчи органнинг бир бўғини сифатида улар қандайдир тартибни жорий қилса, уни амалга татбиқ этишимиз мумкин», деган у.
Шерматов бошқаларни ҳижоб масаласига ёпишиб олганлигини айтган.
Блоггер Мусанниф Адҳам вазир Шерзод Шерматовга савол билан мурожаат қилган.